Ҳанде Эрчелнинг ўта озиб кетиши мухлисларини жиддий хавотирга солди
Турк кино оламининг энг машҳур ва севимли юлдузларидан бири ҳисобланган Ҳанде Эрчел навбатдаги бор мухлислари диққат марказида қолди. Актриса яқинда Vogue журнали муқоваси учун махсус фотосессияда иштирок этди ва суратга олиш жараёнидан олинган кадрларни ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали обуначиларига тақдим этди.
Бироқ тақдим этилган суратларда мухлисларнинг эътибори актрисанинг услуби ёки образига эмас, балки унинг кескин озиб кетгани ва аввалгидан анча хаста кўринишга эга бўлганига қаратилди.