Ўзбекистонда 9 ой ичида қанча чақалоқ дунёга келди?
2025 йилнинг январь–сентябрь ойлари мобайнида Ўзбекистонда туғилиш кўрсаткичлари янада яққол намоён бўлди. Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ушбу тўққиз ой давомида мамлакат бўйлаб жами 664,6 минг нафар тирик туғилиш қайд этилди.
Расмий ҳисоб-китобларга асосланиб айтганда, туғилиш ҳолатларининг катта қисми якка тартибда қайд этилган. Хусусан, 649 041 нафар ҳолатда биттадан бола туғилган. Шу билан бирга, 15 136 та ҳолатда эгизак туғилиш кузатилган. Кам учрайдиган ҳолатлар қаторида...