Салоҳ пеналтидан гол урди: Миср плей-офф йўлланмасини қўлга киритди
Африка Миллатлар кубогида 2-тур баҳслари қизғин давом этмоқда. «B» гуруҳидан ўрин олган марказий учрашувда Миср миллий жамоаси ЖАР миллий жамоасини минимал ҳисобда мағлуб этиб, навбатдаги муҳим ғалабани қўлга киритди.
Учрашув тақдири биринчи бўлим охирида ҳал бўлди. 45-дақиқада ҳакам ЖАР дарвозаси томон пеналти белгилади ва жамоа сардори Муҳаммад Салоҳ совуққонлик билан унумли фойдаланиб, ягона голни ўз номига ёздирди.
Иккинчи бўлимда жанубий африкаликлар ҳисобни тенглаштиришга уринишди...