"Манчестер Юнайтед" "Ньюкасл"га қарши антирекорд қайд этди
"Манчестер Юнайтед" жума куни АПЛ доирасида "Ньюкасл"ни минимал ҳисобда мағлуб этди (1:0). Рубен Аморим жамоаси 24-дақиқада Патрик Доргу урган гол эвазига уч очкони қўлга киритди.
BBC хабарига кўра, "қизил иблислар" тўпга атиги 33,4% вақт эгалик қилди — бу клуб учун 2023 йил январидан бери АПЛдаги энг паст кўрсаткич. Ўшанда "Манчестер Сити"га қарши ўйинда бу рақам 29,4% бўлган.
"Ньюкасл" эса, аксинча, бир ўйиндаги узатмалар сони бўйича мавсумдаги шахсий рекордини ўрнатди — 621 та пас.