«Реал» Хаби Алонсони истеъфога чиқариши мумкин
Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Хаби Алонсо ҳануз истеъфога чиқарилишдан тўлиқ ҳимояланмаган. Декабр ўрталарда испаниялик мутахассис истеъфо ёқасига келиб қолганди, шундан сўнг жамоа кетма-кет учта ғалабани қўлга киритди.
Мураббийлар алмашинуви ҳақидаги гап-сўзлар босилди, бироқ Алонсонинг тез орада кетиши эҳтимоли ҳамон истисно қилинмаяпти. The Athletic хабарига кўра, агар «қаймоқранглилар» барқарор тарзда ғалаба қозонишда давом этмаса, «Реал» мураббий билан хайрлашиши мумкин.