Самарқандда одам савдоси фош қилинди
Ички ишлар ходимлари 2020 йилдан бери Самарқандлик аёлларни Истанбулга олиб чиқиб, уларни мажбурий жинсий хизматга жалб қилган одам савдогарларини аниқлади. Аёлларни жалб қилувчилар уларга муносиб иш таклиф қилган, аммо Туркияга етиб борганларида проституцияга мажбурлашган.
Жиноят гуруҳининг раҳбари, 39 ёшли аёл, жараённи Туркиядан туриб бошқарган. Самарқанд вилоятида унга молиявий қийинчиликларга дуч келган аёлларни топиб берган шериги ёрдам берган.
У ҳар бир аёл учун 400 доллар олган.