Ўзбекистонда туризм экспортини $20 млрд.га етказиш режа қилинди
Ўзбекистон келгуси беш йил ичида туризм хизматлари экспортини 20 миллиард долларга етказишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев парламент ва халқига мурожаатида маълум қилди.
Самарқандда замонавий пиёдалар йўлаклари ва кўприклар қурилиб, Бибихоним, Регистон, Амир Темур мақбараси, Улуғбек расадхонаси, Шоҳи-Зинда ва Афросиёб музейини ягона туристик маконга бирлаштириш кўзда тутилган. Бундан ташқари, Шаҳрисабзда йирик "Гелон" туризм мажмуасининг биринчи босқичи ишга туширилади...