АҚШ санкциялари Эрон гиламларига зарба берди
Financial Times хабарига кўра, АҚШ санкциялари ва Эрон ичидаги валюта чекловлари туфайли Эрон гиламларининг экспорти кескин қисқарган. Прогнозларга кўра, 2026-йил мартига келиб, экспорт ҳажми 40 миллион доллардан ҳам камроқ бўлиши мумкин.
Бу эса, 30 йил аввалги 2 миллиард доллардан ошиқ кўрсаткич билан солиштирганда, жуда катта пасайишни англатади. Вашингтон 2018-йилда Эроннинг ядро келишуви туфайли санкцияларни кучайтирган эди.
Хусусан, АҚШ савдо ва молиявий эмбарголар, нефть экспортига чекловлар...