Тошкентда 110 корхона фаолияти тўхтатилди
Тошкент шаҳри ва вилоятида атмосферанинг сифатини яхшилаш ва зарарли чиқиндиларни камайтиришга қаратилган кенг кўламли экологик текширувлар якунланди. Бу ҳақда Podrobno.uz хабар беради.
25-ноябрдан 24-декабрга қадар ўтказилган рейдлар давомида мутахассислар 1128 та қонунбузарликни аниқлаб, ҳар бир ҳолат бўйича тегишли маъмурий ҳужжатлар расмийлаштирди. Энг қатъий чоралар сифатида атроф-муҳитга жиддий зарар етказган 110 та корхона фаолияти вақтинча тўхтатилди.
Ушбу корхоналарнинг 99 таси Тошкент вилоятида...