Битирувчилар учун рақамли экотизим яратилади
Ўзбекистонда олий таълим муассасалари битирувчиларини иш берувчилар билан боғлайдиган рақамли экотизим ишга туширилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев ўзининг парламент ва халққа мурожаатида маълум қилди.
Янги тизим ёш мутахассислар ва малакали кадрлар талаб қилаётган корхоналар ўртасида тўғридан-тўғри кўприк вазифасини бажаради. Рақамли экотизимда талабалар академик кўрсаткичлари ҳамда корхоналардаги бўш иш ўринлари ҳақидаги маълумотлар онлайн тарзда акс эттирилади.