Шавкат Мирзиёев коррупцияга қарши "фавқулодда чоралар" эълон қилди
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев коррупцияга қарши курашда "фавқулодда ҳолат" режимига ўтишни эълон қилди.
Давлат раҳбари бюджет маблағларининг сарфланишини қатъий назорат қилишни кучайтириш ва мансабдор шахсларни дахлсизликдан маҳрум қилишга ваъда берди. Унинг сўзларига кўра, барча идораларда комплаенс ва ички коррупцияга қарши назорат учун масъул раҳбар ўринбосари лавозими жорий этилади.
Ушбу мансабдор шахслар, шунингдек, Ҳисоб палатаси вакиллари бевосита Президентга бўйсунади.