27 декабрь учун об-ҳаво прогнозлари эълон қилди
«Ўзгидромет» 27 декабрь куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди. Маълумотларга кўра, мамлакат ҳудудларида ҳаво асосан ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик деярли кутилмайди, айрим жойларда туман кузатилиши мумкин.
Тошкент шаҳрида кечаси ва эрталаб туман тушиши эҳтимоли бор. Ҳарорат кечаси 0–2 даража илиқ, кундузи эса 7–9 даража атрофида бўлади.
Қорақалпоғистонда айрим ҳудудларда қор ёғиши мумкин, туман ҳам кузатилади. Кечаси ҳаво кескин совиб, Устюрт ҳудудида ҳарорат 15 даража совуққача тушиши мумкин.