Ўзбекистон тарихида илк бор сунъий йўлдош фазога учирилади
Мустақил Ўзбекистон тарихида илк бор сунъий йўлдош ва биринчи ўзбек космонавтини фазога учириш ишлари бошланди. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев 26-декабрь куни Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига қилган мурожаатномасида маълум қилди. Лойиҳанинг мақсади мамлакатимиз илмий ва технологик салоҳиятини ривожлантиришдир.
2030-йилга бориб IT хизматлар экспортини 5 миллиард долларга етказиш режалаштирилган. Келгуси йилда Тошкент шаҳри, Бухоро, Фарғона ва Тошкент вилоятида 4 та дата-марказ, 2 та...