Индонезия сув тошқинлари: президент ёрдамни рад этмоқда
Индонезиянинг ғарбий провинцияси Ачеда ноябрь ойида юз берган циклон туфайли юзлаб одам ҳалок бўлди ва юз минглаб кишилар уйсиз қолди. Аче провинцияси энг оғир зарар кўрган ҳудуд бўлиб, аҳоли ҳозиргача тоза сув, озиқ-овқат, электр ва тиббий ёрдамга эриша олмаяпти.
Аҳоли ҳукуматнинг секин жавобини танқид қилиб, оқ байроқлар кўтариб халқаро ёрдам сўрамоқда. Провинция губернатори вазиятни оммавий танқид қилган, аммо Президент Прабово Субианто ёрдамни рад этиб, вазият “назорат остида” эканини айтди.