«Ҳайвонлар шаҳри–3» яратилиши бошланди, мухлислар узоқ кутмайди
«Ҳайвонлар шаҳри–2» мультфильмини суратга олган режиссёрлар — Байрон Ҳовард ва Жаред Буш Хитойдаги Weibo ижтимоий тармоғида франшиза мухлислари билан жонли мулоқот ўтказди. Суҳбат давомида ижодкорлар «Ҳайвонлар шаҳри» оламининг учинчи қисми устида ишлар аллақачон бошлаб юборилганини очиқ маълум қилди.
Режиссёрларнинг таъкидлашича, учинчи қисмнинг премераси иккинчи фильм каби тўққиз йил давомида кечиктирилмайди. Байрон Ҳовард бу борада шундай фикр билдирди: “Мен шошилишни ёқтирмайман, аммо тўққиз йил — жуда узоқ вақт.