26 декабрь: айрим ҳудудларда совуқ, қор ва ёмғир кутилмоқда
26 декабрь куни Ўзбекистоннинг бир қатор ҳудудларида қишга хос совуқ об-ҳаво ҳукм суради. Бу ҳақда Ўзгидромет маълум қилди. Айниқса, мамлакатнинг ғарбий ҳудудларида ҳарорат кескин пасайиши кутилмоқда.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида кундузи ҳаво ҳарорати –3…+2 даража атрофида бўлади. Тунги пайтда эса совуқ янада кучайиб, ҳарорат –10 даражагача тушиши мумкин. Бу ҳудудларда қишнинг ҳақиқий қиёфаси сезилади.
Тошкент шаҳрида эрталаб соатларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши эҳтимоли бор.