Ҳиндистонда сув танқислиги кучаймоқда
Ҳиндистонда сув ресурсларининг камайиб бораётгани йирик ичимлик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи компаниялар фаолиятига босим ўтказмоқда. Айниқса, мамлакатнинг шимоли-ғарбида жойлашган Ражастан штатида сув етишмовчилиги саноат ва аҳоли эҳтиёжлари ўртасида мувозанатни сақлашни қийинлаштирмоқда.
Ражастан ҳудудининг катта қисми чўл минтақасига киради ва ер ости сувлари захиралари тез суръатда камаймоқда. Амалдаги қонунларга кўра, маҳсулотларни штатлар ўртасида эркин ташиш чекланган бўлиб, компаниялар сув танқислигига қарамай...