Горецка "Наполи"нинг трансфер рўйхатига кирди
"Бавария" ярим ҳимоячиси Леон Горецка "Наполи"нинг қизиқиш доирасига тушди. Италиянинг амалдаги чемпионлари қишки трансфер ойнасида марказий чизиқни кучайтиришни режалаштирмоқда.
TuttoMercatoWeb хабарига кўра, 30 ёшли германиялик футболчи номзодлар қаторидан ўрин олган, бироқ жиддий муаммо мавжуд: шартномаси ярим йилдан кейин якунланишига қарамай, "Бавария" январда футболчини қўйиб юбориши даргумон. "Наполи"да мюнхенликларнинг позициясини тушунишмоқда, шу боис бошқа вариантлар ҳам кўриб чиқилмоқда.