Одиссея фильми трейлери рекорд ўрнатди
2025-йил 25-декабр куни Кристофер Нолан томонидан суратга олинган "Одиссея" фильми трейлери бир сутка ичида 121 миллиондан ортиқ томоша қилинди. Бу ҳақда Forbes нашри WaveMetrix компаниясига таяниб хабар берди.
Мазкур кўрсаткич режиссёрнинг аввалги "Оппенҳеймер" фильми трейлери натижасидан икки баравар юқори. "Оппенҳеймер" трейлери илк 24 соатда тахминан 50 миллион марта кўрилган эди.
"Одиссея" Universal студияси учун йилнинг энг муваффақиятли трейлери бўлди. Кўришлар бўйича...