Самарқандда “01 777 PPX” рақамини тақиб ҳаракатланган шахс жазоланди
Самарқанд вилояти Ургут туманида қўлбола давлат рақами билан ҳаракатланган ҳайдовчи маъмурий жавобгарликка тортилди. Маълум бўлишича, фуқаро “Lacetti” автомобилига ўзбошимчалик билан тайёрланган “01 777 PPX” рақамини ўрнатиб, тахминан ярим соат давомида ҳаракатланган.
Текширувлар давомида аслида автомобилнинг расмий давлат рақами “30 X 877 OB” экани аниқланган. Ҳайдовчи эса мазкур ишни қасддан бузиш эмас, балки суратга тушиш учун қилганини айтган.
Суд қарорiga кўра, фуқаро қонунбузарликда айбли деб топилиб...