Тожик-афғон чегарасида қуролли тўқнашув: Икки нафар ҳарбий ҳалок бўлди
Тожикистон ва Афғонистон чегарасида вазият яна кескинлашди. 24 декабрга ўтар кечаси қўшни давлат ҳудудидан сизиб кирган бир гуруҳ террорчилар билан бўлган қуролли беллашувда икки нафар тожик чегарачиси қаҳрамонларча ҳалок бўлди. Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ушбу қонли ҳодиса бўйича расмий баёнот билан чиқди.
«Сод» постидаги отишма тафсилотлари
Воқеа Шамсиддин Шоҳин туманидаги «Сарчашма» чегара отряди ҳудудида содир бўлган. Уч нафар қуролланган жангари тун зулматидан фойдаланиб, чегарани яширинча кесиб ўтган.