Туркияда Янги йил олдидан ҳужумлар режасига чек қўйилди
Туркияда хавфсизлик кучлари Истанбул шаҳрида ўтказилган тадбирлар давомида 115 нафар шахсни қўлга олди. Улар Янги йил байрамлари кунлари ҳужумлар уюштиришни режалаштирганликда гумон қилинмоқда.
Расмийларга кўра, шаҳар бўйлаб 124 та манзилда текширувлар ўтказилган. Натижада қурол, ўқ-дорилар ва ҳужумларни режалаштиришга оид ҳужжатлар топилган. Ҳозирда яна бир неча гумонланувчини аниқлаш ишлари давом этмоқда.
Текширувлар жараёнида ушбу шахслар чет элдаги радикал гуруҳлар билан алоқада бўлгани маълум бўлган.