Шоҳрух Мирзо ошкор қилди: Муҳаммадали Абдуқундузовнинг катта набирасиман!
Актёр Шоҳрух Мирзо Абдуқундузов “Омон-омон” кўрсатувидаги суҳбатида ўзининг оилавий келиб чиқиши ҳақида маълумот берди. У Ўзбекистон халқ артисти Муҳаммадали Абдуқундузовга қандай қариндош эканлигини ошкор қилди ва Муҳаммадали Абдуқундузовнинг катта набираси эканини айтди.
Шоҳрух Мирзонинг айтишича, бир томон бобоси Муҳаммадали Абдуқундузов, она тарафдан эса Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азим бўлган. Шу сабабли унга катта масъулият юкланганини таъкидлади. “Шунинг учун кўп сериалларда иштирок этишга рози бўлмайман.