Муниса Ризаева қачон концерт беришини маълум қилди (видео)
Сўнгги пайтларда мухлислар орасида энг кўп муҳокама қилинаётган саволлардан бири — Муниса Ризаева қачон катта концерт беради? Журналистлар ана шу қизиқтирган масала билан хонандага юзланишди.
Матбуот вакиллари билан суҳбат чоғида Муниса Ризаева бу мавзуда очиқ ва самимий жавоб берди. Унинг таъкидлашича, ҳозирги пайтда асосий эътибори саҳнага эмас, балки оиласига қаратилган.
Хонанданинг сўзларига кўра, фарзанди ҳали жуда кичик ва унга ажратиладиган вақт ҳар қандай ижодий режадан устун.