2026 йилнинг энг “катта Қуёши” қачон кузатилади?
2026 йилнинг 3 январь куни Ер Қуёшга йил давомидаги энг яқин масофага етиб боради. Бу пайт астрономияда перигелий деб аталади. Москва планетарийси маълумотларига кўра, айнан шу санада Қуёш бизга нисбатан энг яқин жойлашади ва шу сабабли у йил давомидаги энг катта кўринишга эга бўлади.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, 3 январь куни Ер билан Қуёш ўртасидаги масофа 147 миллион 99 минг километр атрофида бўлади. Шунинг натижасида Қуёшнинг кўриниш диаметри 2026 йилдаги энг юқори кўрсаткичга етиб...