Кредит олишнинг янги тартиби: Кимларга чекловлар ўрнатилди?
Ўзбекистон Марказий банки аҳолининг қарз юкламасини назорат қилиш ва молиявий хатарларни камайтириш мақсадида янги талабларни жорий этди. Эндиликда банклар қарз беришда фуқароларнинг даромади ва кредит миқдори ўртасидаги мутаносибликни (DTI кўрсаткичи) қатъий ҳисобга олишади.
DTI нима ва у кимларга тегишли?
DTI (Debt-to-Income) — бу қарз олувчининг жами қарз миқдори унинг ўртача ойлик даромадига нисбатини ифодаловчи мезондир. Марказий банк мазкур тартиб қайси йўналишларга тааллуқли...