25 декабрь куни: айрим ҳудудларда туман, ҳарорат кўтарилади
«Ўзгидромет» 25 декабрь куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди. Унга кўра, мамлакатнинг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди, ҳаво ўзгарувчан бўлиб, айрим ҳудудларда туман кузатилиши мумкин.
Тошкент шаҳрида кун давомида қуруқ ва нисбатан илиқ об-ҳаво сақланади. Шамол шарқ томондан енгил эсади, кундузи ҳарорат 10–12 даражагача кўтарилади.
Қорақалпоғистонда эса айрим жойларда ёмғир ёки қор ёғиши эҳтимоли бор. Бошқа вилоятларда, жумладан Хоразм, Бухоро ва Навоийда ёғингарчилик кутилмайди, туман тушиши мумкин.