Сурхондарёда янги лойиҳалар ва 9 минг иш ўрни
Президент Шавкат Мирзиёев 24-декабрь куни Сурхондарё вилоятини ривожлантириш, иш ўринларини яратиш ва камбағалликни камайтириш бўйича йиғилиш ўтказди. Сўнгги саккиз йилда вилоятга 3 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб қилинди ва 4 мингта саноат корхонаси ишга туширилди. Саноат ҳажми икки баробарга ошиб, жорий йилда 17,2 триллион сўмга етиши кутилмоқда.
Камбағалликни камайтириш бўйича ҳам ижобий натижалар қайд этилди: жорий йилда 126 минг оила камбағалликдан чиқарилиши, камбағаллик...