Тошкент метросида "инқилоб": Энди йўл ҳақини кафт билан тўлаш мумкин
Тошкент метрополитенида йўловчилар учун яна бир замонавий қулайлик ишга туширилди. Энди ерости транспортидан фойдаланиш учун на транспорт картаси, на смартфон керак — йўл ҳақини тўлаш кафт орқали амалга оширилади. Янги тизим йўловчининг кафтдаги томир чизиқларини таниб олишга асосланган биометрик идентификация технологияси орқали ишлайди.
Кафтдаги томирлар — сизнинг янги ҳамёнингиз
Расмий маълумотларга кўра, айни вақтда мазкур инновацион ечим пойтахт метросининг 49 та бекатида ўрнатилган.