Ўғрилар Бристол музейидан 600 дан ортиқ ашёни ўғирлаб кетишган
Эйвон ва Сомерсет полицияси Бристол музейи омборхонасида содир бўлган маданий бойликларнинг йирик ўғирланишини тергов қилмоқда. Жиноятчилар Британия империяси ва Ҳамдўстлик тарихига оид 600 дан ортиқ артефактларни ўғирлашди, деб хабар беради CNN.
Жиноят 25 сентябрь куни эрта тонгда содир этилган, бироқ ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари қидирувдаги тўрт кишининг суратларини эълон қилиб, жамоатчиликдан ёрдам сўраган. Терговчиларнинг сўзларига кўра, ўғирланган буюмлар "муҳим маданий қиймат"га эга бўлиб...