Талаба жиноят учун 10 йилга қамалди
Тошкент шаҳрида содир бўлган фожеавий воқеа юзасидан суд ҳукми чиқарилди. Бу ҳақда “Миллар” дастури орқали маълум қилинди.
Маълумотларга кўра, воқеа жорий йилнинг 10 июнь куни пойтахтнинг Яшнобод туманида рўй берган. Ижарага олинган хонадонда 25 ёшли йигит ва аёл ўртасида келишмовчилик юзага келган. Низо оқибатида аёл ҳалок бўлган.
Тергов маълумотларига кўра, йигит воқеадан кейин жиноятни яширишга уринган ва ҳодиса жойидан кетган. Аммо ортидан олиб борилган тезкор ҳаракатлар натижасида у қўлга олинган.