Каннаваро: Ҳар ўйин синов, Кувайтга қарши ҳужумкор ўйин кўрсатамиз
Ўзбекистон терма жамоаси янги устози Фабио Каннаваро иштирокида матбуот анжумани ўтказилди. Итальян мутахассис ҳар бир баҳсни жиддий тайёргарлик ва максимал диққат талаб этувчи “синов” сифатида кўришини таъкидлади: ҳатто ўртоқлик ўйинларида ҳам тайёр бўлмаган ҳолда майдонга тушиш мумкин эмас.
Каннаваро Кувайтга қарши баҳс олдидан таркиб масаласига ойдинлик киритди: икки ўйин учун чақирилган футболчилардан унумли фойдаланилади, жамоа Тошкентга икки кун олдин келган ва ўйинчилардан юз фоиз қайишмас меҳнат кутилмоқда.