Париж музейидан 600 минг еврога тенг олтин ўғирланди
Франция пойтахти Парижда жойлашган Миллий табиий тарих музейида ноодатий ўғирлик содир бўлди. Actu17 портали тарқатган маълумотга кўра, ҳодиса душанба кечасидан сешанбага ўтар тун содир бўлган ва натижада катта миқдорда моддий зарар етказилган.
Маълум бўлишича, қароқчилар музейга яхшигина тайёргарлик билан киришган. Улар ҳимоя тизимини четлаб ўтишга муваффақ бўлиб, жами олтита олтин қуймасини олиб қочган. Уларнинг умумий баҳоси тахминан 600 минг еврога тенг бўлиб, бу Франциядаги сўнгги...