Швецияда мактаб ўқувчилари учун телефон тақиқланиши жорий этилди
Швеция ҳукумати таълим тизимида жиддий ўзгаришларни амалга оширишга қарор қилди. 2026 йилнинг кузидан бошлаб мамлакат бўйлаб барча мактабларда ўқувчиларнинг мобил телефондан фойдаланиши тўлиқ тақиқланади. Бу ҳақда «Guardian» нашри хабар тарқатди.
Янги тартиб 7 ёшдан 16 ёшгача бўлган болаларга тааллуқли бўлади. Қоидага кўра, ҳар бир мактабда дарслар бошланишидан олдин ўқувчилардан мобил телефонлар йиғиб олинади ва фақат дарслар тугагандан кейин уларга қайтариб берилади. Мақсад — ўқув муҳитини...