Фолбинлар Замбия Президентини ўлдиришга урингани маълум бўлди
Ўтган ҳафта Замбияда дахшатли воқеа содир бўлди: мамлакат Президентининг ҳаётига суиқасд қилишни режалаштирган икки нафар эркак фолбин икки йиллик қамоқ жазосига маҳкум қилинди.
Полициянинг маълум қилишича, 2024 йилнинг охирида 43 ёшли замбиялик Леонард Пхири ва 42 ёшли мозамбиклик Жастин Кандунгеде пойтахт Лусакадаги меҳмонхонада қўлга олинган. Меҳмонхона ходимаси ғалати товушларни эшитиб, фавқулодда эҳтиёткорлик билан полицияга хабар қилгач, фолбинлар яшаган хонанинг ҳар бир бурчагидан турли сеҳр-жоду буюмлари топилган.