Сауль Альварес Теренс Кроуфорддан енгилишига муносабат билдирди
Тўрт вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони ҳисобланган мексикалик машҳур боксчи Сауль «Канело» Альварес америкалик рақиби Теренс Кроуфордга қарши жангдаги мағлубияти ҳақида ўз фикрларини билдирди.
«Биз Кроуфорднинг жуда кучли жангчи эканлигини олдиндан яхши билардик. Мен барча имкониятларимдан фойдаланишга уриниб, чин дилдан ҳаракат қилдим. Ҳар хил усулларни қўллаб кўрдим, аммо барибир у ўз маҳорат ва тактикалари билан ғалабага арзиди. Мен бор кучимни ишга солдим, лекин унинг услубига қарши муносиб йўл топа олмадим»...