«Андижон» ОЧЛ-2 дебютида «Аркадаг»га қарши майдонга тушади
Осиё Чемпионлар Лигаси-2 мусобақасининг «В» гуруҳи доирасидаги «Аркадаг» – «Андижон» учрашуви олдидан матбуот анжумани ўтказилди. Унда «бургутлар» бош мураббийи Максим Шацких ва дарвозабон Эржан Токотаев иштирок этиб, журналистларнинг саволларига жавоб беришди.
— Аввало барчангизни қутлаб қоламан, — деди Шацких. — Биз рақиб ҳақида етарлича маълумотга эга бўлдик. Туркманистон чемпионининг ўтган йилги «Чақириқ Кубоги»даги ўйинларини синчиклаб ўргандик, CAFA турниридаги баҳсларини ҳам таҳлил қилдик.