Австралия сентябрь ойида Фаластин давлатини тан олади
Австралия ҳукумати сентябрь ойида БМТ Бош Ассамблеяси доирасида Фаластин давлатини тан олиш режасини эълон қилди. Бош вазир Энтони Албанесе бу қарор Буюк Британия, Франция ва Канада каби мамлакатларнинг ўхшаш қадамларидан сўнг қабул қилинганини маълум қилди.
Албанесеънинг сўзларига кўра, бу ташаббус Фаластин маъмуриятидан олинган мажбуриятлар ҳамда икки давлатли ечим истиқболларига асосланган. “Икки давлатли ечим — Яқин Шарқда зўравонлик доирасини узиш ва Ғазодаги можаро, азоб-уқубат...