Москвада исломчи ёлловчиларга қарши қўшма амалиёт ўтказилди
Москва шаҳрида Россия Федерацияси ва Ўзбекистон махсус хизматлари биргаликда йирик террорчилик тармоғига зарба берди. ФСБ жамоатчилик билан алоқалар маркази маълумотларига кўра, Россияда фаолияти тақиқланган халқаро террорчилик ташкилоти сафларига меҳнат муҳожирларини ёллаш билан шуғулланган тўққиз нафар хорижий фуқаро қўлга олинди.
Маълум қилинишича, ушбу амалиёт Давлат хавфсизлик хизмати, Федерал хавфсизлик хизмати ва Россия Федерацияси Тергов қўмитаси ўзаро ҳамкорлигида амалга оширилган.