Туркиядан 18 нафар ўзбекистонлик фуқаро Ватанга олиб келинди
Сафар хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон фуқароларига консуллик-ҳуқуқий ёрдамлар кўрсатиш ва чет элда мушкул аҳволда қолган ватандошларни қўллаб қувватлаш мақсадида эълон қилинган "Ватанга қайтариш" инсонпарварлик акцияси доирасида ташкил этилди.
Ташриф доирасида Мерсин вилоятидаги ватандошлар учун сайёр консуллик қабули ташкил этилди. Сайёр қабул давомида 18 нафар фуқарога "Ватанга қайтариш" хайрия инсонпарварлик акцияси доирасида Миграция жамғармаси маблағлари ҳисобидан авиачипта харид қилиб берилди.