Сунъий интеллект бедарак йўқолган шифокор жасадини топишга ёрдам берди
Италиянинг шимолидаги Пиедмонт ҳудудида деярли бир йил давомида изсиз йўқолган шифокор Никола Ивалдонинг жасади сунъий интеллект ва дрон технологиялари ёрдамида аниқланди, деб ёзади ndtv.com.
Маълумотларга кўра, Италиянинг Миллий Алп ва ғор қутқарув хизмати (CNSAS) 64 ёшли шифокорни топиш учун анча вақт давомида изланишлар олиб борган. Бир йил мобайнида одатий қидирув технологиялари ҳеч қандай самара бермаган.
Шундан сўнг қидирув ишларига янги авлод дронлари жалб этилди. Жорий йилнинг...