Роналду хет-трик қайд этди, “Ан-Наср” катта ҳисобда ғалаба қозонди
Янги мавсум учун пухта тайёргарлик олиб бораётган Саудиянинг машҳур “Ан-Наср” жамоаси навбатдаги ўртоқлик учрашувини Португалия клуби — “Риу Аве”га қарши ўтказди.
Тайёргарлик режаси доирасида ташкил этилган ушбу беллашув бир неча дақиқа олдин ўз ниҳоясига етди. Учрашув якунида “Ан-Наср” тўлиқ устунлик намоён этган ҳолда рақиб дарвозасига тўрт марта йўл топиб, йирик 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Беллашувнинг дастлабки қисмидаёқ саудияликлар фаол ҳаракатлари билан устунликни қўлга киритди.