Кўкдалада газ тўлдириш шохобчасида ёнғин ва портлаш юз берди (видео)
Қашқадарё вилоятининг Кўкдала туманида газ тўлдириш шохобчасида содир бўлган ёнғин ва портлаш ҳақида ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарлар аҳоли орасида катта таҳликали муҳокамаларга сабаб бўлди. 5 август куни “Олтиндала” маҳалласида жойлашган автомобилларга газ тўлдириш шохобчаси ҳудудида жиддий фавқулодда ҳолат рўй берди.
Расмий маълумотларга кўра, автоцистернадан пропан суюлтирилган газ сақлаш резервуарига ёқилғи қуйиш пайтида чақнаш содир бўлган ва натижада ёнғин авж олган. Воқеа...