"Нефтчи" мағлуб этилган ўйин ҳақида Илёс Зейтуллаев нималар деди?
Суперлиганинг 16-тури доирасида бўлиб ўтган "Нефтчи" — "Бунёдкор" учрашуви мухлислар ёдида узоқ сақланадиган, драматик вазиятларга бой тўқнашув бўлди. Фарғонадаги гўзал стадионда ўтган баҳсда "Бунёдкор" жамоаси меҳмонда 1:2 ҳисобида зафар қучди. Ушбу муҳим ўйиндан кейин "Бунёдкор" бош мураббийи Илёс Зейтуллаев матбуот анжуманида иштирок этди ва бир қатор муҳим саволларга жавоб берди.
— Барчангизни яна бир бор қутлайман, — дея бошлади мураббий. — Стадиондаги аъло даражадаги муҳит учун сидқидилдан миннатдорчилик билдираман.