Тибо Куртуа “Реал” билан янги тарих ёзишга қарор қилди
Мадриднинг даҳшатли девори яна бир неча йил “Сантьяго Бернабеу”да қоладиган бўлди. Бельгиялик тажрибали посбон Тибо Куртуа “Реал” клуби билан шартномасини расман узайтирди, деб ёзади marca.com.
Мазкур янги келишувга кўра, 33 ёшли дарвозабон 2027 йилга қадар “қироллик клуби” шарафини ҳимоя қилишда давом этади. Бу “Реал” учун нафақат молиявий барқарорлик, балки дарвоза остидаги ишончни ҳам узоқ муддатга кафолатлайдиган қарор сифатида баҳоланмоқда.
Куртуа 2018 йилдан буён Мадрид жамоаси сафида фаолият юритиб келмоқда.