Тошкентда россиялик болалар учун эсда қоларли таътил бошланди
Ўзаро ҳамкорлик, инсонпарварлик ва болалар дўстлиги — бу сафарги ташаббуснинг асосий мезонига айланди. Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси таклифига мувофиқ, Россиянинг Белгород ва Брянск вилоятларидан ташриф буюрган 99 нафар бола Тошкент вилоятида жойлашган “Анор” болалар соғломлаштириш оромгоҳида 2 ҳафталик ўзига хос таътилни бошлади.
Бу ҳақда расмий маълумот Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси томонидан берилди. Қайд этилишича, болаларни Тошкент халқаро аэропортида тантанали равишда кутиб олиш маросими уюштирилди.
Бу ҳақда расмий маълумот Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси томонидан берилди. Қайд этилишича, болаларни Тошкент халқаро аэропортида тантанали равишда кутиб олиш маросими уюштирилди.