Тошкентда тезкор овқатланиш ресторани ёниб кетди
Тошкентда тезкор овқатланиш ресторанида ёнғин содир бўлди, деб UPL.uz хабар берди.
11 июль куни соат тахминан 09:40 да Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Яккасарой туманидаги Баҳодир кўчасида жойлашган “Seoul Mun” номли тезкор овқатланиш ресторани ошхонасида ёнғин чиққани ҳақида хабар келиб тушди.
Ҳодисадан 4 дақиқа ўтиб, соат 09:44 да ёнғин ўчирувчилар воқеа жойига етиб келиб, ўтни ўчириш ишларини бошлади. Ёнғин тўлиқ соат 09:49 да бартараф этилди.
Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ.