“Манчестер Сити” Ҳусановни ижарага бермади
“Манчестер Сити” клуби ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусановни Франциянинг “Лион” жамоасига бепул ижарага бериш таклифини рад этди. L’Équipe нашрининг хабарига кўра, бу таклиф “Лион” жамоасининг ярим ҳимоячиси Раян Шеркин трансфери доирасида илгари сурилган. Дастлабки келишувга кўра, француз клуби ўз битимига мувофиқ “Сити” футболчиларидан бирини вақтинчалик ўз сафида кўрмоқчи эди, танлов Ҳусановга тушган. Аммо “Манчестер Сити” бепул ижара вариантини қатъиян рад этди. Бу қарор клубнинг ўйинчи устидан назоратни сақлаб қолиш ниятини кўрсатади.