"Манчестер Сити" ёш ҳимоячисини ижарага бермайдиган бўлди
Ёзги трансфер ойнасида футбол оламидаги энг қизиқарли саволлардан бири — ёш истеъдодлар тақдири. 19 ёшли бразилиялик ҳимоячи Витор Рейснинг келаси мавсуми ҳам футбол ишқибозларини бефарқ қолдирмаяпти. Журналист Валентин Фурланнинг маълумотларига кўра, “Манчестер Сити” ёш футболчисини ҳеч бир клубга ижарага беришни режалаштирмаяпти. Гарчи Германия, Испания ва Англиянинг етакчи клублари бразилиялик ҳимоячига жиддий қизиқиш билдирган бўлса-да, “шаҳарликлар” бош мураббийи Хосеп Гвардиола Виторни ўзининг...