Туркияда сайёҳлар ташувчи ҳаво шари қулади: бир киши ҳалок бўлди, 31 киши жароҳатланди
Туркия марказида 15 июнь куни содир бўлган қайғули ҳодиса мамлакат ва халқаро сайёҳлар жамоатчилигини ларзага солди. Оқсарой вилоятининг Гозлукую қишлоғи яқинида сайёҳларни олиб учган ҳаво шари қулаган. Ҳодиса натижасида уни бошқарган учувчи ҳалок бўлган, 19 нафар индонезиялик ва 12 нафар ҳиндистонлик сайёҳ турли даражада тан жароҳати олган.
Маълум қилинишича, шарнинг қулашига кучли шамолнинг тўсатдан йўналишини ўзгартириши сабаб бўлган. Учувчи қўниш пайтида ҳаво шар саватидан тушиб кетган ва оёқлари арқонга илиниб қолган.
Маълум қилинишича, шарнинг қулашига кучли шамолнинг тўсатдан йўналишини ўзгартириши сабаб бўлган. Учувчи қўниш пайтида ҳаво шар саватидан тушиб кетган ва оёқлари арқонга илиниб қолган.